Путин Мирзиёев билан телефонда гаплашди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.
"Суҳбат давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид қатор масалалар кўриб чиқилди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Ўзаро савдо-сотиқ ҳажми, Ўзбекистон иқтисодига киртилган инвестициялар ва Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган компаниялар сони бўйича ҳам Россия етакчи шерик.
Энг сўнгги ҳамкорлик лойиҳаларидан бири, бу Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудида мавжуд қувурлар орқали Ўзбекистонга ва Хитойга етказиб бериш бўйича уч томонлама ҳамкорлик лойиҳасидир. Дастлабки маълумотларга кўра, Россия газини етказиб бериш 2023 йилнинг март ойида бошлаш режалаштирилган.