Пекинга ҳафталик авиақатновлар сони оширилмоқда

22 февралдан бошлаб “Uzbekistan Airways” Тошкентдан Пекинга ҳар ҳафта икки марта мунтазам авиақатновларни амалга оширади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Пекинга ҳафталик авиақатновлар сони оширилмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 22 февралдан бошлаб “Uzbekistan Airways” Тошкентдан Пекинга ҳар ҳафта икки марта мунтазам авиақатновларни амалга оширади.
Парвозлар мунтазам равишда ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
Аввалроқ, “Uzbekistan Airways” Тошкентдан Россиянинг Омск ва Нижний Новгород шаҳарларига парвозларни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди.