ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Нодирбек Абдусатторов Дюссельдорфда мусобақаси доирасида ҳозиргина биринчи ўйинни дуранг натижа билан якунлади.
Унинг рақиби, жаҳон шахматчилар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган россиялик Ян Непомнящий эди.
Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида бўлиб ўтаётган WR Chess Masters мусобақаси 15 - 26 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда Аниш Гири, Весли Со, Левон Арониан каби дунёнинг етакчи шахматчилари иштирок этишмоқда. Хусусий ҳомийлар томонидан ташкил қилинган мусобақанинг мукофот фонди 40 000 Еврони ташкил қилади.