ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтувчи қисмида иккита қор кўчкиси кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Айтилишича, қутқарувчилар фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишмоқда. Довонга фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев етиб борди. У тозалаш жараёнини бошқаради ва йўлда қолганларга ёрдам беради.
Ҳайдовчи ва йўловчилар иссиқлик пунктига жойлаштирилди, Оҳангарон ва Ангрендан Фарғона водийсига темир йўл қатнови ташкил этилди.