ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Махсус операция зонасида модернизация қилинган БРМ-1К разведка жанговар машиналари пайдо бўлди, деб хабар беради “РИА Новости” мухбири.
Ҳозирда экипажлар уларни Запорожье вилоятидаги полигонларда ўзлаштирмоқда.
"Биз БРМ-1К машинасида декабрь ойидан бери машғулот ўтказмоқдамиз. Ускуналар янги, электроника. Ҳаммаси ишлайди, ҳаммаси яхши ва ҳеч қандай қийинчилик йўқ. Биз илгари БМПда ишлашган ўқитилган эдик. Бу машинада ҳамма нарса осонроқ: ўқ-дориларни юклаш ҳам, қуролни демонтаж қилиш ҳам қийин эмас, фақат озгина машқ керак. Машина тўпи нишонга бехато зарба беради: қаерни нишонга олсанг ўша ерга тегади ”, - деди ҳарбийлардан бири.
БРМ-1К - бу совет даврида ишлаб чиқилган БМП-1 базасига ўрнатилган жанговар транспорт воситаси бўлиб у 7,62 мм пулемёт ва 30 мм автоматик тўп билан жиҳозланган. БМПдан фарқли равишда ушбу машина экипажи жанг майдонидан разведка қилиш билан шуғулланади. Машинада кузатиш ва ахборот тўплаш учун махсус электрон жиҳозлар ва комплекслар ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, БРМ-1К борасида шартнома Мудофаа вазирлиги ва "Уралвагонзавод"га орасида 2020 йилда имзоланган эди. Ушбу машиналарини биринчи партияси армияга етказиб берилгани ҳақидаги хабардар 2022 йил май ойида пайдо бўлган эди.