Туркиянинг қайси шаҳарларига саёҳат қилиш хавфсиз? – мутахассис жавоби

Мутахассис: Туркияда туристик инфратузилмани қуриш бўйича қатъий стандартлар мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги курортларида кучли зилзилалар кутилмайди, бундан ташқари, мамлакатда туристик инфратузилмани қуриш бўйича қатъий стандартлар мавжуд. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизмати директори Юрий Виноградов РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг машҳур Ўрта ер денгизи курортлари, масалан, Кемер, Анталия, Мармарис Анадолу плитасининг чегарасида эмас, балки плитанинг ўзида жойлашган.

"У ерда содир бўладиган барча зилзилалар, ҳар ҳолда, Анадолу плитаси чегарасидан кўра заифроқ бўлади. Яқинда бўлган кучли ва ҳалокатли зилзилалар бўлмайди. Қолаверса, тарих Ўрта ер денгизининг қирғоқбўйи ҳудудларида етти баллдан юқори зилзилалар бўлмаганини кўрсатади”, — деди олим.

Унинг таъкидлашича, сейсмология прогнозлар эмас, балки мониторингдир.
"Мен прогнозчи бўлишни хоҳламайман, лекин менинг нуқтаи назаримга кўра, у ерда ҳалокатли зилзилалар кутилмаслиги керак", деди Виноградов.
Унинг сўзларига кўра, Туркияда туризм инфратузилмаси қурилишига унинг сейсмик чидамлилиги нуқтаи назаридан жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.
“1999 йилдан бери Туркияда туристик бинолар ва меҳмонхоналар учун жуда қаттиқ қоидалар ўрнатилган. Менимча, бу борада ҳамма нарса нормал бўлиши керак. Сайёҳлар боришлари мумкин”, деди эксперт.