ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурада ўқиш учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнги муддати 15 март этиб белгиланди.
Мазкур тартиб қуйидагилар учун амал қилади:
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинганлар;
Профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар;
Ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар.
Шу куни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш ҳам тугайди.
Шунингдек, қарор билан 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.