“Сирдарё” ва “С.Нажимов” чегара божхона пости вақтинча ёпилади

Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Бугундан Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи “Сирдарё” ва “С.Нажимов” чегара божхона пости вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистоннинг “Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилинмоқда. Шу сабабли мазкур постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тн.гача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик амалга оширилмайди.
Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.
Ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида қуйидаги ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиш мумкин:
Иш тартиби куну-тун бўлган “Ғишткўприк” ва “Яллама”;
Иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган “Малик” ва “Оқ олтин”.