ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида россиялик тажрибали шифокор иштирокида мураккаб операциялар ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Олдиги йилларда, болалар травматологияси ва ортопедияси бўйича мураккаб операциялар учун хорижга борилар эди. Эндиликда маҳаллий тиббиёт марказларида ҳам бундай операциялар ўтказиш йўлга қўйилмоқда.
В Самаркандском детском медицинском центре проводятся сложные операции.
© Самаркандский областной детский многопрофильный медицинский центр
Россиялик тажрибали врач Г.И. Турнер номидаги Болалар травматологияси ва ортопедияси миллий тиббиёт илмий маркази суяк хирургияси ва реконструкциявий микрохирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди, травматолог-ортопед врач Сергей Голяна Самарқандда мураккаб операцияларни ўтказмоқда.
Кўп тармоқли Тиббиёт марказида 10 га яқин болаларда суяк муаммолари, қўл бармоқларнинг бирикиш патологияси, ортопедик туғма нуқсонлар бўйича мураккаб операциялар ўтказилди. Болаларнинг ота-оналари шифкорлардан миннатдор.
В Самаркандском детском медицинском центре проводятся сложные операции.
© Самаркандский областной детский многопрофильный медицинский центр
“Мени 3 ёшли болам бор, у ўнг қўл бармоқларида бирикиш патологияси билан туғилган. Бундан бир неча ой олдин мураккаб операция фақат Россияда ўтказилади, дея туман поликлиникасидан бизни қайтаришганди. Лекин бироз вақт ўтиб йўлланма асосида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига келдик. Бу ерда россиялик малакали ортопед маҳаллий врачлар билан биргаликда боламдаги туғма нуқсонни операция қилишди. Ҳозир боламни бармоқлари соғлом ишламоқда”, дейди операция қилинган бемор боланинг онаси Феруза Бобоёрова.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги малдум қилишига кўра, бундан буён ҳар 6 ойда Россиядан тажрибали шифокорларни олиб келиш йўлга қўйилади.
Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
© Самаркандский областной детский многопрофильный медицинский центр
Хабарда айтилишига кўра, олдин бундай операциялар хорижий давлатларда ёки Тошкентда амалга оширилган. Беморларнинг навбатда туриши ёки ота-оналари пул топа олмагани учун операция олдидан болалар асоратлар ва қўшма касалликлардан вафот этган.