Рим папаси Франциск Владимир Путин билан учрашмоқчи

Рим папаси Владимир Путин билан Европада тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилмоқчи - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Рим папаси Франциск Владимир Путин билан Европадаги Россия ва Ғарб қарама-қаршилигини тинч йўл билан ҳал қилиш режасини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Рим папасида Россия ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршиликни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича таклиф режаси бор ва у Россия раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш истагини, Москвага келишга тайёрлигини тасдиқлади”, — деди Бутунжаҳон эски имонлилар иттифоқи раиси Леонид Севастянов РИА Новости агентлигига.

У, шунингдек, понтификнинг мактубидан бир парча келтирди: “Мен Москвага бориб, Путин билан Европада тинч йўл билан тартибга солиш режаси ҳақида гаплашмоқчиман”.