Малайзияда Ўзбекистон туристик йўналиши кўрсаткичи ўрнатилди

Ўзбекистон туристик йўл кўрсатгичлари “Wang Kelian” тепалигининг денгиз сатҳидан 304 метр баландлигига ўрнатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Малайзиядаги тепаликка “Ўзбекистон” туристик йўналиши кўрсаткичи ўрнатилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Туристик кўрсаткич Перлис штатидаги “Wang Kelian” тепалигига ўрнатилди. У ерда шунингдек, Непал, Бруней, Канада ва бошқа давлат кўрсаткичлари ҳам жойлашган.
Кўрсаткичда Ўзбекистонгача бўлган масофа 5,218 км эканлиги қайд этилган.
Мазкур тепалик денгиз сатҳидан 304 метр баландликда жойлашган. Ушбу сайёҳлик маркази бевосита тропик ўрмон манзарасига туташган.
Малайзиянинг Перлис штатидаги “Wang Kelian” тепалиги
Маълумот учун, Ўзбекистон Малайзия билан зиёрат туризмини янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирда нафақат туристлар оқими, балки зиёрат туризми соҳасидаги малакали мутахассислар сафини кенгайтириш борасида ҳам ҳамкорликка келишилган.