Дубайдан Душанбега учаётган самолёт Самарқандга қўнишга мажбур бўлди

Самолёт йўловчилари билан 16 февраль куни Самарқанд — Душанбе йўналишида парвоз қилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Дубайдан Душанбега учаётган самолёт Самарқандга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
"Flydubai FZ793" рейси қалин туманда кўришнинг ёмонлашуви туфайли Душанбе аэропортига қўна олмади ва Самарқанд халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Бортида 141 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 03:01да Самарқанд аэропортига қўнди. Йўловчилар ва экипаж меҳмонхонага жойлаштирилган.
Самолёт йўловчилари билан 16 февраль куни Самарқанд — Душанбе йўналишида парвоз қилиши режалаштирилган.