Брюсселдаги учрашув ва “Рамштайн-9”: УҚК манфаатларига патронаж ва саботаж

АҚШнинг амбициялари Украинанинг вайрон бўлишига олиб келди. Можаронинг давом этиши - Европага, АҚШ ва НАТОнинг жисман мавжудлигига таҳдид солади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. НАТО қўғирчоқ Украина армиясидан фойдаланиб коллектив прокси-уруш орқали ядро-ракетали Россияни мағлуб этиш ёки заифлаштириш нияти кўп қутбли дунёнинг оғир ҳақиқатига дуч келган ҳолда барбод бўлмоқда. Таҳдидли баёнотлар ва режалар АҚШ ва НАТО ҳарбий қудратига мос эмас.
Ҳаттоки Украинага донор бўлган америкапараст мамлакатларнинг биргаликдаги ҳаракатлари ҳам (қурол арсеналлари) Вашингтоннинг Украина лойиҳасини мағлубиятдан сақлаб қололмайди.
Шимолий Атлантика альянси мудофаа вазири 14-15 февраль куни Брюсселда Россия устидан “ғалаба” қозониш учун УҚКни қурол ва ўқ-дорилар ва бошқа ҳарбий воситалар билан таъминлаш масаласини ҳал қилади. Альянс бош котиби Йенс Столтенберг атлантика иттифоқчиларини Киев режимига ёрдамни кучайтириш ва тезлаштиришга чақирди ва бу жараённи “логистика пойгаси” деб атади. Бироқ, тезлаштириш истаги ҳақиқий имкониятларга мос келмайди.
Аниқланишича, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар “ўқ дориларни жуда кўп миқдорда йўқотмоқда ва иттифоқдошлар арсеналини бўшатмоқда”. Катта калибрли ўқ-дориларнинг янги партияларини (конвеердан) кутиш 12 ойдан 28 ойгача чўзилди. Украина армияси ва НАТО учун бундай ритм фалокатни кафолатлайди. Мудофаа вазирлари ҳарбий-саноат салоҳиятини ошириш йўллари — НАТО штаб-квартирасида янги мувофиқлаштирувчи гуруҳ ва ўқ-дорилар харид қилиш учун қўшма маблағларни шакллантиришни муҳокама қилмоқда. Таъкидлаш керакки, Россияда махсус ҳарбий операция вазифаларини режалаштирилгандек ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳажмларда янги ҳарбий техника ва ўқ-дориларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар йўқ.

Бир вақтнинг ўзида ва бунга параллель равишда УҚК га донор мамлакатларнинг алоқа гуруҳлари Брюсселда тўққизинчи бор йиғилди. “Рамштайн-9”формати 40 дан ортиқ давлат томонидан тақдим этилган бўлиб, вакиллар Украинага турли хил қуролларни етказиб беришни муҳокама қилмоқда. Зирҳли транспорт воситалари устувор ҳисобланмоқда (аввалроқ саккизта мамлакат танклар ваъда қилган эди), аммо зарба берувчи самолётларни етказиб бериш ҳозирча қоғозда қолмоқда.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин донор мамлакатларнинг ўтган 11 ойда берган ёрдаминини 50 млрд доллар баҳоламоқда. АҚШ яқин вақтда Украинага янги ёрдам пакети бермоқчи – “кейин эса – УҚК га “узоқ муддатли” интеграциялашган ҳарбий ёрдамни тақдим этиш режалаштирилган. Бу эса Американинг сўнгги украин аскари қолгунича, Россияга қарши кураш стратегиясини тасдиқлайди.

Оқ уй Киевга яна 10 млрд долларлик тўғридан-тўғри бюджет ёрдамини тасдиқлаш учун Конгресс билан биргаликда ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, Вашингтон қўғирчоқ Киев режимини қуроллар етказиб беришнинг кейинги ишларига таъсир қиладиган “урушдаги хавфли вазият” ҳақида огоҳлантириб қўйди.

Америкаликлар, "катта муваффақиятлар" ваъда қилган ҳолда, Киевни сурбетларча ҳужум қилишга ундамоқда. Ваҳоланки, УҚК бунга умуман тайёр эмас ва ҳужумга киришган тақдирда катта йўқотишлар ва катта мағлубиятга учрайди. 13 февралдан бошлаб кўнгиллилар учун Артёмовск/Бахмутга кириш ёпилган. "Қалъа"дан УҚК техникаси олиб чиқилмоқда, Украина ҳарбийлари қўмондонлик буйруғисиз позицияларни ташлаб кетишга шошилмоқда.

Арвоҳ ортидан қувиш

НАТО бош котиби Россия жанг майдонида ташаббусни эгаллаб олмасдан бурун, НАТО мамлакатларини Украинага максимал даражада ҳарбий техника ва ўқ-дори етказиб бериишга чақирди. Аммо фронтда ташаббус анчадан буён Россия томонида. Рус қўшинлари бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужумга ўтган, Артёмовск ва Северскда УҚК учун иккита янги “қозон” (қуршов) тайёрланмоқда. Ғарб етказиб бераётган техника ҳажми ва сифати жиҳатидан уларнинг ниятига мос келмайди ва вазиятни НАТО фойдасига ҳал қилиб бермайди.

Оддий мисол. Саккизта мамлакат (Германия, Польша, Канада, Португалия, Испания, Норвегия, Дания ва Нидерландия) консорциуми УҚКга турли модификациядаги икки-уч юзта Leopard танкларини етказиб бериш мажбуриятини олди. Бундан ташқари, АҚШ, Польша, Чехия ва Голландия 90 тагача Т-72 танкларини юборади. Россия қўшинлари УҚКнинг 7859 та танк ва бошқа зирҳли техникаси, 4090 дан ортиқ артиллерия қуроллари, 3120 та учувчисиз учиш аппарати, 1010 та залп оловли реактив тизимлари ўрнатмалари, 590 та самолёт ва вертолётлар, 400 та зенит-ракета тизимларини йўқ қилган. Ёрдамга келган техника нима бўлиши маълум.

Ишончлилиги бўйича "инжиқ" ва олдин фойдаланилган НАТО зирҳли техникасини махсус тайёрланган Украина экипажлари, механиклар ва эҳтиёт қисмлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу борада ҳам муаммолар бор, Польша Leopard-2 танкчиларини 4 ҳафта ичида ўқитишни ўз зиммасига олди. Бундай ёндашув сифатни таъминламайди. Ва польшалик экипажларнинг жанговар ҳаракатларда иштирок этишини истисни этмайди.

Варшава немис машиналарига эҳтиёт жисмларининг етишмовчилигидан шикоят қилмоқда, бу эса Леопардларнинг Киев режимига тезроқ етказиб беришни секинлаштиради. Германия УҚК танк экипажларининг тез тайёрлашни ваъда қилмаяпти. Австрия нейтрал мақомига таъсир қилмаслиги учун шунчаки ўқув жараёнидан воз кечди. Испания, Канада, Швеция ва Финляндиянинг қурол етказиб бериш мажбуриятлари анча ноаниқ. Афтидан, “донор”ларда розилик йўқ.
Ҳаттоки украин можаросининг асосий мафкурачиси ва ташкилотчиси бўлмиш АҚШ ҳам HIMARS залп оловли реактив тизимлар учун узоқ масофали ATACMS ракеталарини ваъда қилмаяпти. Чунки Пентагонда “ортиқча”си йўқ. Lockheed Martin корпорацияси 20 йил ичида қарийб 4000 та турли модификациядаги ATACMS ишлаб чиқарган. Форс бўғози ва Ироқдаги жанговар ҳаракатларда 600 та фойдаланилган. Ракеталарнинг бир қисми иттифоқдошларга (Жанубий Корея, Польша, Руминия, Греция, Туркия, Қатар ва Баҳрайн) га сотиб юборилган. Катта уруш ҳолатида Пентагонда икки-уч мингдан ортиқ ATACMS оператив-тактик қуроллари қолган. Янгиларини буюртма қилиш қиммат ва узоқ вақт талаб қилади. АТАCМСнинг Вашингтон иттифоқчиларидан реэкспорти эскалация хавфи ва АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлари ҳудудида қуролли можаронинг эҳтимолий прогнози билан боғлиқ.
УҚКга ваъда қилинган 500 км дан ортиқ масофага учадиган Британиянинг Storm Shadow ҳаводан учириладиган ракеталари уча олмайди, чунки Лондонда Киевга ўтказиш учун мос самолётлар йўқ. УҚК га бир нечта Словакия МиГ-29 самолётларини етказиб бериш ҳам музокаралар бошланиши босқичида. Аммо бу ҳам номаълум. Украина ҳарбий учувчилари орзу қилган F -16 қирувчи самолётлари (тактик ядровий қурол ташувчилар) яқин орада махсус ҳарбий операция зонасида пайдо бўлмаслиги мумкин.

Financial Times нашрининг Вашингтондаги манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ “уруш чўзилган тақдирда” Украинага Ф-16 самолётларини етказиб бериши мумкин, деб ёзмоқда. Лекин УҚК мутахассисларини қайта тайёрлаш ва ўқитиш учун кўп ойлар, ҳатто йиллар керак бўлади. НАТО учувчилари, техниклари ва аэродромларидан фойдаланиш ҳам истисно этилмайди. Ҳар эҳтимолга қарши, Американинг F-16 самолётлари Россиянинг оғир қирувчи самолётлари Су-35С ва Су-30СМ билан шунчаки мағлуб бўлади.

Альянс Шарқий Европада ҳарбий гуруҳлар сонини тўртдан саккизгача оширди ва уларнинг ҳаммаси ҳарбий-ҳаво ва ҳарбий- денгиз кучлари билан қўллаб-қувватланган. Пентагон Европа базаларида қарийб 100 минг америкалик ҳарбийларига эга ва уларнинг кўпчилиги Россияга чегарадош мамлакатларда жойлашган. Шунга қарамай НАТОнинг Европадаги кўчма кучлари қўмондони Генерал Кристофер Каволи альянснинг Россия билан қуролли тўқнашувга тайёр эмаслигини тан олади. Шундай қилиб, қўғирчоқ Украина армиясининг мудофаа салоҳияти билан биргаликда НАТО мамлакатлари армиясининг миллий жанговар салоҳияти ҳам тушиб кетмоқда.
“Қоидаларга (ҳеч қачон мавжуд бўлмаган) асосланган халқаро тартиб” ҳам жар ёқасида. Россия ТИВ шундай хулоса қилади: АҚШнинг амбициялари Украинанинг вайрон бўлишига олиб келди. Кейинги эскалация эса Европага, АҚШ ва НАТОнинг жисман мавжудлигига таҳдид солади.