Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Британияда НАТО Россияга қарши туришга тайёр эмаслиги тан олинди

Украинани қўллаб-қувватлашнинг ҳозирги даражасини сақлаб қолиш қийин бўлиши мумкин, дейди таҳлилчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Шимолий Атлантика альянси ҳақиқий қийинчиликларга дуч келиши мумкин, чунки Украинага топширилаётгани туфайли қурол захиралари тугамоқда. Бу ҳақда ҳарбий таҳлилчи Шон Белл таъкидлади.
“НАТО ҳеч қачон бундай катталикдаги қарама-қаршилик учун бюджет ажратмаган ва Украинани қўллаб-қувватлашнинг ҳозирги даражасини сақлаб қолиш қийин бўлиши мумкин”, - деди у.
Таҳлилчига кўра, Ғарб ўз саноатини сафарбар қилгани йўқ.
“Биз Украинани ғалаба қозониш учун зарур бўлган миқдор ва сифатдаги қуроллар билан таъминлаш учун миллий саноатни мустаҳкамлаш бўйича ишончли режа ишлаб чиқишимиз керак”, - дейди у.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси фонида Қўшма Штатлар ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Киев режимига миллиардлаб долларлик қурол-яроғ юборишда давом этмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлаганидек, альянс аллақачон можарода бевосита иштирок этмоқда - нафақат қурол-яроғ таъминотини кўпайтирмоқда, балки ўз ҳудудида Украина қуролли кучлари жангчиларини тайёрламоқда.
Москва бир неча марта Ғарб етказиб бераётган қурол-яроғ можарони фақат чўзиши ва улар Россия армиясининг қонуний нишони бўлишини таъкидлаган.