ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Бахтиёр Саидов Тошкентда хитойлик юқори мартабали амалдор билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Хитой КП Марказий Қўмитасининг Ташқи ишлар масалалари бўйича Канцелярияси раҳбари Ван И жанобларини кутиб олдим. Алоқаларимизнинг кенг қамровли кун тартиби ва 2023 йилга мўлжалланган ташрифлар режасини муҳокама қилдик”, деб ёзади Саидов.
Айтилишича, Ван И чиққан самолёт Тошкентга техник қўнишни амалга оширган. Хитой ташқи сиёсатига жавобгар Ван И Европага, кейин эса Москвага учиши керак бўлган.