Туркияда зилзила қурбонлари сони 31 мингдан ошди

Табиий офат зоналарида қутқарув ишлари давом этмоқда, вайроналар тозаланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Туркиянинг жануби-шарқида 6 февраль куни содир бўлган зилзилалар оқибатида 31 643 киши ҳалок бўлди, 80 000 дан ортиқ киши жароҳатланди, 6 444 та бино вайрон бўлди.
Бироқ, бу рақамлар якуний эмас. Табиий офат зоналарида қутқарув ишлари давом этмоқда, вайроналар тозаланмоқда.
Разрушенные дома в центре города Хатай, южная Турция, вторник, 7 февраля 2023 года.
Зилзила оқибатида минглаб бинолар, жумладан, кўплаб кўп қаватли уйлар вайрон бўлди.
Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг маълум қилишича, зилзиладан сўнг мамлакат судлари сейсмик ҳавфли ҳудудда бинолар қуришда қурилиш қоидаларини бузганликда гумон қилинган 131 кишини ҳибсга олиш учун ордер берган. Бу борада ҳибсга олиш аллақачон бошлаб юборилган. Таъкидланишича, полиция томонидан қўлга олинган қурувчиларнинг умумий сони 12 тани ташкил этади, аммо расмийлар ҳибсга олишлар давом этишига ваъда бермоқда.
Bloomberg агентлиги табиий офатдан Туркия иқтисодиётига етказилиши мумкин бўлган зарарни 84 миллиард доллар ёки ЯИМнинг 10 фоизига тенг деб баҳолади. Уларнинг 70 миллиард доллари турар-жой биноларига етказилган зарардир.
Маълумот учун, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Шу куннинг ўзида 7,6 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди.
Разрушения в центре города Хатай, южная Турция, четверг, 9 февраля 2023 года.