Тошкентда хаттотлик ва миниатюра кўргазмаси бўлиб ўтмоқда - фото

Кўргазма 18 февралга қадар давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент фотосуратлар уйида 11 февралдан буён “Соҳир қалам мўъжизаси” III Республика хаттотлик ва миниатюра кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
Таъкидланишича, дастурдан Бухоро миниатюра мактабининг катта тақдимоти ҳамда “Хаттотлик санъатининг миллий ҳунармандчиликдаги ифодаси” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳам ўрин олган.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
“Кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан 50 дан ортиқ хаттотлик ва миниатюра йўналишида фаолият олиб бораётган ҳунармандларнинг ижодий ишлари намойиш этилади. Шунингдек, миниатюра йўналишида сара намуналар олиб келинади”, - деди “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
Қайд этилишича, кўргазмага Ҳабибуллоҳ Солиҳ, Садимжон Бадалбоев, Абдулла Мирсоатов, Тўхтамурод Зуфаров, Алишер Шомуҳаммедов каби хаттотларнинг ижодий ишлари келтирилган.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
“Илмий-амалий конференцияда хаттотлик санъатини чуқур ўрганиш ва келажак авлодга етказиш, таълимга эътибор, яратилаётган миллий ҳунармандчилик маҳсулотларида хаттотлик санъати намуналарини хатосиз ишлатиш, зиёрат туризмини ривожлантиришда ҳунармандчилик буюмларини ишлатиш, халқаро конференциялар ўтказиш каби долзарб масалалар кўтарилди”, - дейди мутахассис.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
Шарқда, жумладан, Ўрта Осиёда китоб босиш вужудга келгунига қадар қўлёзма китоб тайёрлаш, уларнинг нусхаларини кўпайтириш (матн кўчириш) билан хаттотлар шуғулланган. Хаттотлар саройларда, айрим амалдорлар ҳузурида гуруҳ бўлиб ишлаган.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
В Ташкенте проходит выставка каллиграфии и миниатюры.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари 28 204 нафарни, шогирдлар сони 116 744 нафарни ташкил этади. Ҳунармандчиликнинг миниатюра ва хаттотлик йўналишида 212 нафар уста ҳунарманд фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, кўргазма 18 февралга қадар давом этади.