Тошкент метросининг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши бир кунга ёпилади

“Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши 19 февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент метрополитенининг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар кун давомида ҳаракатланмайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени”нинг матбуот хизмати хабар берди.
“Метро темир йўлларида бажарилаётган қурилиш ишларининг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўралган.
Маълумот ўрнида, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши 19 февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.