КХШТ давлатларининг ШҲТ ўқув машғулотларида иштироки истисно этилмайди – Сидоров

Сидоров КХШТга аъзо давлатлар ушбу машғулотларда иштирок этишига ишонч билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларининг қўшма машғулотларда иштирок этишини истисно этмайди. Бу ҳақдаБирлашган штаб бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров маълум қилди.
“Биз ШҲТ ўтказаётган машғулотларда КХШТга аъзо давлатлар иштирок этишини истисно қилмаймиз, лекин иштирок ҳар бир давлат билан келишилиши керак”, - дейди у.
Сидоров КХШТга аъзо давлатлар ушбу машғулотларда иштирок этишига ишонч билдирди.
“Аммо айнан ким ва қандай лавозимда эканлигини ҳозир айта олмайман”, - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо.
ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.