Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳибсдан озод этилди

Бугун Бишкекнинг Первомайский туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбоевга даволаниш учун Қирғизистондан чиқиб кетишга рухсат берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳибсдан озод этилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Бугун Бишкекнинг Первомайский туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбоевга даволаниш учун Қирғизистондан чиқиб кетишга рухсат берди.
Қайд этилишича, шу куннинг ўзида Молдовановка қамоқхонасидан Атамбаев озодликка чиқди.
Собиқ президент зудлик билан даволаниш учун учиб кетишини, аммо у албатта қайтиб келишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Атамбаев 2019 йил августидан бери ҳибсда эди. 2020 йил октябрь воқеалари пайтида у бир неча кун озодликка чиқарилган, кейин яна ҳибсга олинган.