Ўзбекистоннинг барча нефт ва газ конларига тегишли ҳуқуқи Россияга берилгани рад этилди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бир гуруҳ журналистлар билан учрашди. Унинг таъкидлашича, барча эксплуатациядаги конларнинг аксарияти “Ўзбекнефтгаз”га тегишли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон барча нефт ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга бергани ҳақидаги маълумотлар ёлғон. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг бир гуруҳ журналистлар билан учрашуви чоғида маълум қилинди.
Вазир ўз сўзида "Ўзбекистон барча газ ва нефтга нисбатан эксклюзив ҳуқуқни Россияга қарашли компанияга 35 йилга берганми", деган саволни рад этди ва бу бўйича тавсилотларни очиқлади.
Унинг таъкидлашича, барча эксплуатациядаги конларнинг аксарияти “Ўзбекнефтгаз”га тегишли.
"Ўзбекистон барча нефт ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга бергани ҳақидаги маълумотлар ёлғон" — дейди Ўзбекистон энергетика вазири.