Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш ҳолатлари салкам 18 фоизга камайди

Январь ойида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида 18 032 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш ҳолатлари салкам 18 фоизга камайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, январь ойида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида 18 032 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 399 тага (11,7 %) камайган.
2023 йилнинг январь ойида республика бўйича ФҲДЁ органларида 76 199 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда ҳар 1000 нафар аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коеффициенти Хоразм вилоятида 12,6 промиллени ташкил этган. Тошкент шаҳрида 3,6 промиллени ташкил этиб энг паст эканлиги кузатилди.