ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. 2022/2023-ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган 191 та олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Шундан:
талаба йигитлар – 544,8 минг нафар;
талаба қизлар – 495,6 минг нафар.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22-ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 мингтани ташкил этган.