Мирзиёев БМТ махсус вакилини қабул қилди

Наталья Герман Ўзбекистон президентига ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев принял Специального представителя Генерального секретаря Организации Объединенных Наций, главу Регионального центра ООН по превентивной дипломатии для Центральной Азии Наталью Герман.
Мирзиёев Марказий Осиёда конструктив мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида БМТнинг Минтақавий маркази ва бошқа тузилмалари билан самарали ҳамкорлик қилинаётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.
Таъкидланишича, марказнинг бевосита иштирокида Ўзбекистонда бир қатор йирик халқаро форум ва учрашувлар биргаликда ташкил этилди. Бундан ташқари, Марказий Осиё етакчи аёлларининг мулоқоти ва Ёшлар учун превентив дипломатия академияси платформалари ишга туширилди.
Шавкат Мирзиёев принял Специального представителя Генерального секретаря Организации Объединенных Наций, главу Регионального центра ООН по превентивной дипломатии для Центральной Азии Наталью Герман.
Наталья Герман президентга минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун чуқур миннатдорлик билдирди.
У Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгашининг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари лавозимида Ўзбекистон билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги яқин ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига кўмаклашишини таъкидлади.