ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи ЛХРНинг Новоселовское ҳамда Харков вилоятининг Берестовое, Двуречная, Табаевка, Песчаное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК аскарлари ва ҳарбий техникасига артиллерия ва авиация зарбалари берди. Душманнинг 70 нафаргача ҳарбий хизматчиси, бешта пикапи, учта енгил автомобили ва "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Терни, Красний Лиман, ЛХРнинг Стелмаховка аҳоли пунктлари ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган УҚК шахсий таркиби ва техникасига зарба берди. Душман йўқотишлари 100 га яқин ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар машина, иккита автомашина, Д-30 гаубицаси ва битта Град реактив тизимини ташкил қилди.
Донецк йўналишида "Жанубий" қўшинлар гуруҳи ҳужуми натижасида УҚКнинг 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, 4та автомобили, 4та "Мста-Б" гаубицаси ва Град реактив тизими йўқ қилинди. Бундан ташқари, ДХРнинг Авдеевка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 110-механизациялашган бригадаси ҳарбий техникаси сақланаётган омбор вайрон қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" кучлар гуруҳи ДХРнинг Угледар ҳамда Запорожье вилоятининг Левадне ва Орехов аҳоли пунктларида жойлашган УҚКга зарба берди. Ҳужум натижасида 40 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, учта зирҳли жанговар машина ва иккита Мста-Б ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди. Запорожье вилоятининг Малиновка қишлоғи ҳудудида ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида артиллерияга қарши жанг вақтида "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди. Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Антоновка ва Днепропетровск вилоятидаги Весёлое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 108та ҳудудда жойлашган 93 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди. Харков вилоятининг Моначиновка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг электрон уруш бўлинмаси қўмондонлик пункти йўқ қилинди.
Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ДХРнинг Черевковка қишлоғи яқинида УҚКнинг МиГ-29 самолётини уриб туширди ва ДХРнинг Славянка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ЛХРнинг Нововодяное, Коломийчиха, Житловка, ДХРнинг Александровка, Кирилловка ва Запорожье вилоятининг Пологи аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 7та учувчисиз аппаратлари ва HIMARS (АҚШ) реактив тизимининг кўп учирувчи ракета тизимининг тўртта ракетасини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 385 та самолёт, 208 та вертолёт, 3121 та учувчисиз учиш аппарати, 404 та зенит-ракета комплекси, 7859 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1019 та кўп ракетали тизимлари жанговар техникаси, 4091 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, 8377 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.