Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич – 1951 йил 1 апрелда Тошкентда таваллуд топган. Педагогика фанлари доктори, профессор.
1968-1972 йилларда А.Н. Островский номидаги Тошкент театр бадиий институтида (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти) таҳсил олган.
Министр культуры Узбекистана Бахтияр Сайфуллаев
© Foto, Алина Хусанова
1974-1982 йилларда Тошкент давлат маданият институтида ўқитувчи, декан сифатида фаолият юритган. 1982-1986 йилларда Санкт-Петербург давлат маданият институти докторанти бўлган. 2002-2005 йилларда Тошкент давлат маданият институтининг ректор лавозимида ўз фаолиятини олиб борган. 2005 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
2017 йилда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори этиб тайинланган. 2020 йили Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, 2020 йилда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланган.
Президент Татарстана Рустам Минниханов прибыл с трехдневным визитов в Узбекистан
© Пресс-служба президента Татарстана
2000 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” ва 2008 йилда “Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби” унвонлари билан мукофотланган.
2002 йилда Россия Европа университетининг “фан доктори” унвонига сазовор бўлган. 2003 йили Бахтиёр Сайфуллаевга Россия табиий фанлар академиясининг фахрий нишони топширилган.
Министр культуры Узбекистана Бахтиер Сайфуллаев (в центре), заместитель министра культуры России Павел Степанов (слева) и посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Оилали, икки нафар ўғли бор. Турмуш ўртоғи - Адиба Носирова. Педагогика фанлари доктори, профессор (2018 йилда вафот этган). Катта ўғли – Нодирбек Сайфуллаев. Ўзбекистон президенти Администрацияси Маданият ва санъатни ривожлантириш сектори мудири, санъатшунослик фанлари доктори, профессор. Кичик ўғли – Дурбек Сайфуллаев. Тошкент давлат шарқшунослик университети проректори, тарих фанлари доктори, профессор.