ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Агар Артёмовскдаги Украина қуролли кучлари аскарлари қуршаб олинса ёки оғир йўқотишларга учраса, Украина президенти Владимир Зеленскийга бўлган ишонч пасайиши мумкин. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.
“Шаҳар учун кураш Киевга қимматга тушмоқда; бу президент маъмуриятига нафақат мамлакат ичида, балки халқаро миқёсда ишончни пасайтириши мумкин”, - дейилади хабарда.
Шаҳарнинг Россия назорати остига ўтиши ҳарбий амалиётлар чоғида Москвага янги туртки беради, дея хулоса қилади мақола муаллифи.
Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисми. Бу Донбассдаги украин гуруҳларини таъминлаш учун муҳим транспорт йўли, у орқали автомобиль ва темир йўллари ўтган.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.