ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. АҚШ бошқа давлатларни кузатиш масаласида дунёда биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Ҳукумат кузатуви ҳақида гапирар эканмиз, АҚШ дунёда биринчи рақамли давлат эканлигини ва халқаро ҳамжамият, жумладан Европа ҳам бу борада шахсий тажрибага эга эканлигини таъкидламоқчимиз”, деди у.
Ванг шунингдек, 1997 йилдан бери АҚШ ҳарбийлари юқори баландликдаги разведка шарларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқаришга миллиардлаб доллар сармоя киритганини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда америкалик ҳарбийлар юқори баландликдаги ҳаво шарларини ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлашди.
Улар эндиликда Хитой ва Россиянинг гипертовушли стратегик қанотли ракеталарини кузатиш учун фойдаланиладиган разведка ускунасини олиб юришга қодир.