Украина НАТО ишлаб чиқараётганидан кўра кўпроқ ўқ-дори сарфламоқда - Столтенберг

НАТО бош котиби Украинада сурункавий ўқ-дори етишмаслигига изоҳ берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik Украинада ўқ-дорилар сарфи ҳозирда НАТО мамлакатлари ишлаб чиқариш имкониятларидан ошиб кетди, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.
“Ҳозир ўқ-дорилар ишлаб чиқарилаётгандан кўп сарфланяпти”, - дейди у НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари учрашувидан олдин.
НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари учрашуви 14-15 февралда Брюсселда бўлиб ўтади. Учрашувида мудофаа вазирлари ҳарбий ишлаб чиқариш ва коллектив мудофаа харажатларини муҳокама қилади.
Ўтган ҳафта Владимир Зеленский девони раҳбари ўринбосари Игорь Жовсква Киевда ўқ-дорилар деярли қолмаганини маълум қилган эди. У ушбу танқисликни жангларнинг шиддатли кечаётгани билан изоҳлаган.
“Ростех” давлат корпорацияси бош директори Сергей Чемезов январь ойи охирида таъкидлаганидек, Киевнинг Россия ҳарбийларида снарядлар йўқлиги ҳақидаги даъволари ва баъзи хорижий ОАВлари материаллари ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий-саноат комплекси ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни, айрим турлари бўйича - бир неча марта кўпайтирган.
Россия айрим рақибларга қараганда йирик калибрли снарядларни бир неча баравар кўп ишлаб чиқаради, дейди агентликка хабардор манба.Россия қуролли кучларида снаряд тақчиллиги йўқ ва кутилмайди. Мудофаа корхоналари снарядлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда давом этади, дея қўшимча қилади у.