ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила оқибатида вафот этган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг жасади кеча, 12 февраль куни Истанбулдан Тошкентга юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълум қилди.
Таъкидланишича, у Шонлиурфа шаҳрида вафот этган.
“Асли наманганлик 42 ёшли М.Б.нинг жасади Истанбулдан Тошкентга юборилди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Каҳраманмараш шаҳрида вафот этган асли наманганлик 40 ёшли Н.М.нинг жасади Ўзбекистонга юборилган эди.
Маълумот учун, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 29 605 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 147 934 нафарга етган.