ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Туркияда ўтган ҳафта содир бўлган фожиадан сўнг бир неча маҳаллий газеталарда унда АҚШнинг қўли борлиги ҳақида, Қўшма штатлар қандайдир номаълум қурол ёрдамида ушбу табиий офатни уюштирган ўлиши мумкинлиги ҳақида бир неча мақолалар пайдо бўлди.
Россиялик ҳарбий эксперт Александр Хроленко айтишига кўра, бу хабарлар асоссиз эмас. Буннинг учун уларда яширин қурол ва ўзига бўй сунмаган давлатларга нисбатан ҳар қандай жиноятни амалга ошириш тажрибаси бор.
Ҳаммага маълумки АҚШ узоқ йиллардан буён HAARP номли яхриш қуролни ишлаб чиққан ва уни такомиллаштириб келмоқда. Дастлаб ракета зарбаларидан ҳимоя воситаси сифатида ишлаб чиқилган ушбу қуролнинг синов давомида унинг иқлим ўзгариши таъсир қилиши, музликларни эритиш имконияти ва ҳатто Ер шарининг магнит майдонига ва Ер ости жараёнларига юқори частотали нурлар ёрдамида таъсир қилиш каби қўшимча хусусиятлари аниқланган. Бу бизга қанчалик уйдирма каби туюлмасин, ҳаммаси жуда жиддий.
Бу дастурнинг барча жанговар хусусиятлари албатта яширин, лекин Америка унинг қандайдир янги хусусиятларини синовдан ўтказган бўлиши мумкин.
Устига устак, Туркияда январь ойининг охирида мамлакатда АҚШ ва унга яқин бўлган бир неча давлатлар дипломатик ваколатхоналарнинг ёпилиши шубҳа уйғотмоқда. Дастлаб бунинг сабаби теракт дейилган бўлса-да, бунинг учун ҳеч қандай асос йўқ эди. Ер қимирлаши вақтида Туркия қирғоқлари яқинида АҚШнинг ҳарбий кемаси ҳам бўлгани шубҳаларни янада кучайтирмоқда.
Америкаликлар Туркияни Ғарб давлатлари орасида ўз фикрига эга бўлгани, Россияга санкцияларга қўшилмагани, Швеция ва Финландиянинг НАТОга киришига қаршилик қилаётгани учун жазолаш мақсадида қандайдир янги геофизик қуролни синовдан ўтказган бўлиши мумкин.
Ҳа бунга ишониш қийин, лекин биз ўз мақсадига эришиш учун АҚШ ҳар қандай жиноятга қодир эканини биламиз. “Шимолий оқим-2” газ қувурининг портлатилишини эсга олсак, АҚШ унинг гапига қулоқ солишни истамаган Германияни шу тариқа жазолади ва буни амалга ошириш йўлида, газ қувурини портлатиб, террорчилик амалиётини амалга оширди-ку.
Тўлиқ интервьюни қуйида видеолавҳада рус тилида томоша қилишингиз мумкин.