Тошкентда Women’s sabre world cup-2023 ўтказилди – видео

Мусобақада биринчи ўрин Болгария терма жамоасига насиб этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тошкент шаҳрида Women’s sabre world cup-2023 ўтказилди. Унда аёллар ўртасида қиличбозлик сабля йўналиши бўйича 150 га яқин спортчилар иштирок этишди.
Мусобақада биринчи ўрин Болгария терма жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни Озарбайжон, учинчи ўринни эса Жанубий Корея терма жамоалари эгаллади.
Жаҳон чемпионати қандай ўтказилгани ҳақида батафсил Sputnik репортажида кўришингиз мумкин.