ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Фарғона вилоятида туғилган Аббосбек Мамаев ҳозирда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида фаолият юритади. Унинг ижтимоий тармоқларда тадбиркорликни тарғиб этувчи ва катта аудиторияга эга каналлари бор, деб ёзади ЎзА.
Таъкидланишича, онлайн тадбиркорнинг режалари катта.
“Риштонлик кулолларимиз билан суҳбатлашдик, ҳамкорликда ишлаш бўйича янги режалар туздик. Шунингдек, “Мингбоши керамик” кулолчилик кластери, “Р+Корон” хусусий корхонасига қарашли кулолчилик музейи фаолияти билан танишдим”, - дейди у.
Тадбиркор “Чинор+” туристик мажмуаси ҳамда “Русўзбектекс” корхонасига қарашли янги қурилаётган тўқимачилик фабрикаси билан ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирган.
Шунингдек, Аббосбек Мамаев Риштон кулолчилик маҳсулотларини Россиядаги электрон савдо платформалари орқали сотишни ташкил этишни режалаштирмоқда.