ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Туркияда ер қимирлаши оқибатида минглаб бинолар вайрон бўлди, уларнинг остида ўн минглаб кишилар қурбон бўлди ва жароҳатланди.
МДҲ давлатлари қутқарувчилари Туркияга биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзишди. Россия, Ўзбекистон, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистонлик Тожикистон, Арманистон, Грузия ва Молдовалик мутахассислар вайроналарни йиғиш, тирик қолган одамларни қутқариш, тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишмоқда.
Шунингдек улар озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийимлар, махсус ускуналар ва тиббий буюмлар етказиб беришмоқда. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.