Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлган яна бир ўзбекистонликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди

Каҳраманмараш шаҳрида вафот этган асли наманганлик 40 ёшли Н.М.нинг жасади Ўзбекистонга юборилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг жасади Ўзбекистонга юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Каҳраманмараш шаҳрида вафот этган асли наманганлик 40 ёшли Н.М.нинг жасади кеча, 11 февраль куни Ўзбекистонга юборилган.
Шунингдек, Газиантепдан келган Ўзбекистон фуқаросига авиачипта харид қилинган ва у Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, зилзилада ҳалок бўлган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг жасади Фарғонага юборилган эди.
Маълумот учун, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 24,6 мингдан ошган, жароҳатланганлар сони эса 80 278 нафарга етган.