Туркиядаги зилзила оқибатида волейбол жамоасининг 34 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари шаҳар меҳмонхонасида топилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Туркиянинг Адияман шаҳрида Фамагуста шаҳридан келган турк-кипр волейбол жамоасининг 34 нафар аъзоси зилзила оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Катимерини” газетаси хабар берган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари шаҳар меҳмонхонасида топилган, жамоанинг яна бир аъзосини қидириш давом этмоқда.
6 февраль куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг сўзларига кўра, у 1939 йилдан бери энг кучли зилзила бўлди. Ўша куни тушдан кейин яна 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Охирги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 24,6 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.