Ўзбекистонлик спортчи Қозоғистонда олтин медални қўлга киритди

13,98 метр натижа спортчига чемпионликни тақдим қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Шарифа Давронова Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигининг иккинчи кун дастурида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Қайд этилишича, уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатган. 13,98 метр натижа спортчига чемпионликни тақдим қилган.
Иккинчи ўринни 13,66 метр натижа билан япониялик спортчи Марико Маримото, учинчи ўринни 13,52 метр натижа билан хитойлик Чен Тин эгаллаган.