ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланиш бўйича янги келишув имзолади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Янги келишув бугун, 12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана Транс” ШК ўртасида имзоланди. Унга кўра, “Согдиана Транс” 2 йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради.
Бундан ташқари, томонлар биргаликда “Мозори Шариф” бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Sogdiana trans” ШК ўртасида “Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилганди.