ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш фотосураткашлар Санкт-Петербургда ҳар йили ўтказиладиган “Маданиятлар мулоқоти” халқаро форумида ўз ишларини тақдим этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
Ушбу тадбир доирасида “Мен шу ерда яшайман” номли фотокўргазма ташкил этилади. Унда турли мамлакатлардан келган фотомухбирлар ўзлари яшаётган жойларни кўрсатади.
Форум жорий йилнинг 19-21 май кунлари Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида бўлиб ўтади.
“Маданиятлар мулоқоти” халқаро форуми 2004 йилдан буён Эрмитаж музейида ўтказиб келинаётган “Журналистлар ҳамдўстлиги” медиаконгрессининг энг йирик лойиҳасидир. Ўтган йиллар давомида унда дунёнинг 45 давлатидан 3000 дан ортиқ журналистлар иштирок этган.