ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг айрим ходимларини эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекиcтон Республикаси президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги тасдиқланган ижро этувчи тузилмасига мувофиқ:
Бахтиёр Мадаминович Ҳасанов пенсияга чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, Зафар Шохотамович Тўхтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.