Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 20 мингдан ошди

Туркияда зилзила оқибатида жабр кўрганлар ва қурбонлар сони ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 20 мингдан ошди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожага таяниб хабар берди.
"Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 20 213 кишини ташкил этади, 80 052 киши жароҳат олди", деди Кожа Ҳатай вилоятида ўтказилган брифингда.
Душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди.Ўша куни яна 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Мазкур зилзилалар ҳозирги кунда Туркиянинг замонавий тарихида 1939 йилдаги Эрзинcан зилзиласидан кейин иккинчи йирик офат ҳисобланади. Ер силкинишлари ортидан юзлаб зилзилалар мамлакатнинг ўнта вилояти ва қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.