ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Туркияда ўзбекистонликлар томонидан қурилган ҳарбий дала госпитали иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.
Ҳатай вилоятининг Овакент маҳалласида фаолиятини бошлаган ҳарбий дала госпитали зилзиладан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Ҳарбий дала госпитали
© Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси
Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.
Ҳарбий дала госпитали
© Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси
Мазкур дала госпитали Ўзбекистон Қуролли кучлари томонидан тикланди. У ерда ҳарбий шифокорлар ярадорларга ёрдам кўрсатади.
Ҳарбий дала госпитали
© Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Туркиянинг Газиантеп шаҳрига 71 нафар қутқарувчи ва тиббиёт ходимларидан иборат яна бир гуруҳни юборган. Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилгани маълум қилинган эди.