Собиқ “Ташморе”дам олиш маскани сотувга қўйилди

Лотнинг бошланғич нархи 4,86 млрд сўмни ташкил этмоқда. Закалат пули эса 243 млн сўм этиб белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Собиқ Тошкент денгизи дам олиш маскани бино-иншоотлари сотувга қўйилди. Лотнинг бошланғич нархи 4,86 млрд сўмга тенг.
Нотурар жой Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга қўйилди.
Собиқ “Ташморя” дам олиш маскани
Лотнинг бошланғич нархи 4,86 млрд сўмни ташкил этмоқда. Закалат пули эса 243 млн сўм этиб белгиланган.
Ауционда иштирок этиш учун аризалар 6 март соат 09:00 гача қабул қилинади. Шу куннинг ўзида соат 10:00да ауцион бошланади.
Маълумот учун, мазкур маскан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Олтиўғил МФЙ,192-уйда жойлашган. Бино майдони 2882,1 кв.метр, ер майдони 3,46 гектарга тенг. Дам олиш масканида электр энергияси, газ ва сув мавжуд.