ОАВ: Байденнинг энг заиф нуқтаси маълум бўлди

19FortyFive: АҚШ президенти Байденнинг руҳий ҳолати унинг энг катта заифлигидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ "бир катта заиф томони" бор. Бу ҳақда РИА Новости 19FortyFive нашрига таяниб хабар берди.
Нашр катта муҳаррири Харрисон Касснинг мақоласида келтирилишича, Байденнинг руҳий ҳолати унинг заифлиги, шу сабабли АҚШ раҳбарининг оммавий чиқишлари кўпинча муваффақиятсизликка учрайди.
Мақола муаллифи профессионал маърузачи Рик Познякнинг фикрига таяниб, Америка етакчиси “жуда тез-тез минғирлайди, “чолларнинг ибораларини” ишлатади, бемаъни гапларни тез-тез гапиради”, деб таъкидлайди.
Қайд этилишича, сайловчилар Байденнинг ёши ва ақл-заковатидан шунчалик хавотирдаки, улар унинг 2024 йилги президентлик сайловида қатнашишини исташмайди.
Ўтган йили 80 ёшга тўлган Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди. Танқидчилар уни тез-тез сўзлар ва фикрлаш қобилиятини йўқотиб қўйган пайтларини айтиб, уни ақлий заифликда айблашади.