ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ноқулай об-ҳаво туфайли “Олмаота-Тараз-Чимкент-Тошкент” йўлининг ёпиқ қисмида 250 га яқин юк машинаси ва автобуслар қолиб кетди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Қайд этилишича, Туркистон вилоятининг Шакпак-боба қишлоғида 120 енгил, 100 юк машинаси, 15 йўловчи автобуси ва 600 йўловчи тўпланиб қолган.
"Ҳозирда ноқулай об-ҳаво туфайли йўллар ёпиқ. Йўловчилар учун 3 та исиниш нуқтаси очилди. Ишонч телефони ишламоқда: 8 (7253) 35 78 81", дейилади хабарда.
Худди шундай ҳолат Олмаота-Термиз-Тошкент йўлининг Жамбил вилоятидаги ёпиқ қисми олдида ҳам юзага келган. У ерда 400 дан ортиқ енгил ва юк машиналари қолиб кетган.