ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ҳисор давлат қўриқхонасидаги қор қоплонлари овга чиқди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳисор давлат қўриқхонаси ноёб тур ҳисобланган қор қоплонларининг доимий яшаш жойи ҳисобланади.
Қўриқхонанинг қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқон қор қоплонларни ўлжа излаб овга чиқаётганини тасвирга олди. Уларнинг ов қилиш учун ўлжасига тошлар орасидан яқинлашиши фотоқопқонга муҳирланган.
Доимий равишда олиб борилаётган муҳофаза қилиш чора-тадбирлари натижасида бу ноёб жониворларнинг сони қўриқхона ҳудудида кўпайиб бормоқда.
Қор қоплони Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.