ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Гулистонда уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Янги авлод маҳалласида истиқомат қилувчи Иродахон ва Аббосжон Маматқуловлар оиласида уч эгизак туғилди.
Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида дунёга келган гўдакларнинг уччаласи ҳам ўғил. Каттасининг вазни 2,630, ўртанчасиники 2,870 ва кичигининг оғирлиги 2,700 килограммга тенг.
Айни пайтда чақалоқларнинг ҳам, онанинг ҳам саломатлиги яхши. Улар туғуруқ бўлими акушер-гинекологлари назоратида.