Толибон* бирорта ҳам ваъдасини бажармади - Россия элчиси

Россиянинг Тожикистондаги элчиси айтишига кўра, Толибон* ҳукумат бошига келиш вақтида берган ваъдаларидан бирортасини ҳам бажармаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik, Лидия Исамова. Толибон Афғонистонда ҳокимият тепасига келганида берган ваъдаларининг бирортаси ҳам бажарилмади, деди Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
"Толибон ҳокимиятга келганида берган ваъдаларининг деярли барчаси бажарилмади. Толибон ҳокимият тепасига келгани билан Афғонистон ҳудудидан ҳеч қандай террор таҳдиди бўлмаслигига кафолат берди. Шунга қарамай, сўнгги ойларда биз йирик терактлар гувоҳи бўлдик, жемладан жумладан Кобулдаги дипломатик ваколатхоналар ва шимолий қўшнилар билан чегарада ҳам”, - деди у.
Дипломат Афғонистонда ҳамма нарса салбий томонга ривожланаётганидан афсусда эканини маълум қилди. Толибон* ҳокимиятга келганидан сўнг у берган деярли барча ваъдалар – халқаро террористик ташкилотларга қарши кураш, инклюзив ҳукумат ташкил қилиш, наркотик ишлаб чиқариш ва контрабандага қарши кураш бўйича - ваъдаларнинг бирортаси бажарилмаган.
"Биз террорчилик ташкилотларининг эркин фаолият юритишда давом этаётганини кўряпмиз, инклюзив ҳукумат ҳақида умуман гап йўқ. БМТ маълумотларига кўра, опиум экинлари майдонлари кўпайган, синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бир неча марта кўпайган. Афғонистоннинг аҳолисининг оғир аҳволи - бу қайғули вазиятни янада аянчли қилади", - деди Россиянинг Душанбедаги элчиси.
Афғонистон томонидан террорчилар ва экстремистлар кириб келиши эҳтимоли ҳақида Григорев, МДҲ ва КХШТнинг жанубий чегараси бўлган тожик-афғон чегарасининг (тахминан 1400 километр) мустаҳкамлигини текширишни ҳеч ким истамаслигини айтди.
"Шунга қарамай, воқеаларнинг ҳар қандаф ривожланиш стратегияси ҳисобга олинмоқда. Тожикистон томони билан мудофаа, махсус идоралар ва чегара хизматлари орқали яқин алоқалар ўрнатилган. Бундай хавфларга тегишли жавоб чоралари, жумладан жамоавий тартибда ҳам мунтазам равишда амалга оширилмоқда”, - деди россиялик дипломат.
Унинг қўшимча қилишича, КХШТ масъулият зонасининг жанубий чегаралари хавфсизлиги кафолати 201-Россия ҳарбий базаси бўлиб, у Тожикистон билан ҳамкорликда ўзининг мураккаб, аммо масъулиятли миссиясини шараф билан бажармоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойи бошида Толибон афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумларини кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб давлатлари фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади. Ўша йилнинг сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилган эди. У Толибон* биринчи ҳукмронлиги даврида Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ва шу вақтдан бери БМТ санкциялари остида бўлган.
* Террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот.