ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда дипломатлар Ўзбекистон-Россия стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида фикр алмашишган.
Икки томонлама тадбирлар, шунингдек жорий йили ўтказилиши режалаштирилган турли даражадаги ўзаро ташрифлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришга тайёрлигинини билдиришди. қайд этилди. Россия вакилларининг 2023 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” навбатдаги халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.