Русланбек Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолади

21 ёшли Русланбек Жиянов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россиянинг “Нижний Новгород” футбол клуби Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси етакчиларидан бири Русланбек Жиянов трансферини эълон қилди.
Россия клуби хабарига кўра, Жиянов билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома тузилган. Футболчи мавсум охиригача ижара асосида "Олимпик"да ўйнайди. Қайд этиш жоизки, яна бир ўзбекистонлик футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев “Нижний Новгород” сафида тўп суриб келмоқда.
21 ёшли Русланбек Жиянов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум олимпиячилар либосида 25 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 4 голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.